loader
Foto

Фаластин фатҳ қилинганда у ерда яҳудийлар яшаганми?

Араблар Фаластинни тахминан 634-638 йилларда фатҳ қилганлар. Ўша даврда бу ерлар Византия империяси таркибида эди ва аҳолининг асосий қисмини христианлар ташкил этган. Шунингдек, жуда оз яҳудийлар ҳам яшаган, аммо улар Рим империяси давридаги қўзғолонлардан сўнг роса сони камайган эди.

Араблар Фаластинни фатҳ қилгандан сўнг, аҳолининг аксарияти аста-секин Исломни қабул қилган ва араб маданияти ҳамда тили кенг тарқалган. Шунга қарамай, минтақада христиан ва яҳудий жамоалари ҳам ўз мавжудлигини сақлаб қолган. Ҳозирги фаластинликларнинг аксарияти ўша даврдаги маҳаллий аҳолининг, шу жумладан, қадимги канаъонликлар, яҳудийлар ва бошқа қавмларнинг авлодлари ҳисобланади, улар вақт ўтиши билан араблашиб, исломни қабул қилганлар.

Қуддус араблар томонидан фатҳ қилинган пайтда (тахминан милодий 637-638 йиллар), шаҳарнинг асосий аҳолиси христианлар эди.

Рим империяси давридаги яҳудийлар қўзғолонларидан сўнг (айниқса, милодий 70-йил ва Бар-Кохба қўзғолонидан кейин) яҳудий аҳолисининг сони кескин камайган ва уларга узоқ вақт давомида Қуддусга кириш тақиқланган эди. Византия даврида Қуддус асосан христиан шаҳрига айланганди. Баъзи манбалар Қуддуснинг ўша даврдаги умумий аҳолисини 15,000 атрофида деб тахмин қилади, буларнинг катта қисми христианлар бўлган.



Шундай қилиб, араблар Қуддусни фатҳ қилганида яҳудийлар аҳолининг кўпчилигини ташкил қилмаган. Уларнинг сони жуда оз бўлган, аммо мусулмонлар келгач, уларга шаҳарга қайтишга ва ибодатларини эркин адо этишга рухсат берилган.

Абу Муслим (профессор)

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР