loader
Foto

Гарвард нега АҚШдан кўра каттароқ?

Трамп маъмурияти Фаластинни қўллаб-қувватловчи норозилик намойишлари сабабли университетларга босим ўтказа бошлаганида, у рақибнинг миқёсини тушунмаган ҳолда стратегик хатога йўл қўйди. Гарвард шунчаки ўқув муассасаси эмас, балки ўз тарихий оғирлиги ва таъсири билан Америка давлатчилигининг ўзидан устун турадиган бир институтдир. 1636 йилда асос солинган ушбу университет Қўшма Штатларнинг ўзидан қарийб бир ярим аср аввал ташкил топган бўлиб, мамлакат сиёсий бирлашма сифатида пайдо бўлишидан анча олдин Америка элитасини шакллантирган ноёб академик анъанани намоён этади.

Гарвард тузилмасида Кеннеди номидаги сиёсат мактаби жойлашган – буни Американинг "ақлий маркази" деб аташ мумкин бўлган жиддий академик муассасадир. Фақат Трамп каби узоқни кўра олмайдиган – ақлсиз сиёсатчиларгина Гарвардга босим ўтказиши мумкин, чунки улар университетнинг Штатлардан каттароқ эканлигини – у ҳар қандай сиёсий режимлардан омон қоладиган интеллектуал анъанани ифода этишини англамайдилар. Натижа эса олдиндан аён: маъмуриятнинг ҳаракатлари туфайли Гарвард дунё университетларининг биринчи йигирматалигидан чиқиб кетди, гарчи бир неча ой олдин уларнинг рейтингини бошқарган бўлса ҳам.

Бу шуни кўрсатадики, бундай институтларга сиёсий босим ўтказишга уринишлар нафақат самарасиз, балки ҳокимиятнинг обрўсига ҳам зарарлидир, чунки университетлар тизимга қаршилик кўрсатиш марказлари ва академик мустақилликнинг сақловчилари бўлиб қолади.

Трамп маъмурияти Гарвард университетига хорижий талабаларни қабул қилишни тақиқлади

Трамп маъмурияти Гарвард университетининг бўлғуси хорижий талабаларни қабул қилиш ва аллақачон ўқиётганларни ушлаб қолиш имкониятини блоклади. Бу ҳақда The New York Times газетаси ёзмоқда. Ички хавфсизлик вазири Ноэм вазирлик ходимларига Гарварднинг талабалар ва алмашинув дастури бўйича меҳмонлар учун сертификатини бекор қилишни буюрган, бу сертификат коллежларга хорижий талабаларни қабул қилиш имконини беради.

Вазирлик, бўлғуси хорижий талабаларни қабул қилишни тақиқлашдан ташқари, "амалдаги хорижий талабалар ўз қонуний мақомини йўқотмаслик учун бошқа университетга ўтишлари керак" деб баёнот берди. "Бу маъмурият Гарвардни ўз кампусида зўравонлик, антисемитизмни рағбатлантириш ва Хитой Коммунистик партияси билан мувофиқлашув учун жавобгар деб ҳисоблайди. Бу, университетлар учун хорижий талабаларни қабул қилиш ва уларнинг юқорироқ ўқув тўловларидан фойда олиш ҳуқуқ эмас, балки имтиёздир", деб ёзди Ноэм Х-аккаунтида.

Университетга қабул қилиш маълумотларига кўра, жорий йилда Гарвардда тахминан 6.800 нафар хорижий талаба таҳсил олган, бу умумий талабалар сонининг тахминан 27% ни ташкил этади.

Абу Муслим тайёрлади