loader
Foto

Бир давлатнинг иккинчи давлатга ҳужум қилиши: халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан баҳолаш (Исроил мисолида)

Бир давлатнинг иккинчи давлатга ҳужум қилиши: халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан баҳолаш

Жаҳондаги ҳар қандай ҳарбий ҳужум ёки зўравонлик амалиёти — бу фақат геосиёсий ёки стратегик ҳаракат эмас, балки халқаро ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки амалга ошириш масаласидир. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Низоми ва умумий халқаро ҳуқуқ қоидаларига кўра, ҳар қандай давлатнинг бошқа давлат ҳудудига зўравонлик билан кириши тақиқланган, фақат баъзи аниқ истиснолар бундан мустасно.

1. Халқаро ҳуқуқда зўравонликни тақиқлаш асоси

БМТ Низоми, 2-модда, 4-банд:

"Барча аъзо давлатлар ўз ташқи сиёсатида бошқа давлатларнинг ҳудудий бутунлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши зўравонлик билан таҳдид қилмаслиги ва унга нисбатан куч ишлатмаслиги керак."

Бу қоида "ius ad bellum" — яъни урушни бошлаш ҳуқуқи, масаласида халқаро нормаларнинг асосий пойдеворидир.

 2. Зўравонлик қилиш тақиқланган, аммо истиснолар мавжуд

 А) Ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи (БМТ Низоми, 51-модда)

"Агар БМТ аъзоси қуролли ҳужумга учраса, у ўзини якка ёки жамоавий тарзда ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга..."

Бу ҳуқуқ реал, аниқ ҳужум содир бўлган тақдирдагина амалга ошиши мумкин. Фақат хавфдан қўрқиш ёки гумон — легитим асос эмас.

Б) БМТ Хавфсизлик Кенгаши рухсати билан ҳарбий куч ишлатиш

•    Агар бир давлат тинчликка таҳдид солса ёки оммавий зўравонликка сабаб бўлса,

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 7-боб асосида ҳарбий куч қўллашга рухсат бериши мумкин.

Масалан: Корея уруши (1950), Кувейтни озод қилиш амалиёти (1991).

3. Тақиқланган ҳужум турлари

А) Сўзсиз уруш бошлаш (агрессия)

•    1974 йилда БМТ Бош Ассамблеяси “Агрессия таърифи” резолюцияси (№3314) қабул қилди.

•    Агар бир давлат иккинчисига сабабсиз ҳарбий куч ишлатса — бу агрессия акти ҳисобланади.

 Б) Учинчи давлат ичидаги низоларга аралашиш

•    Бирор давлат бошқа давлатдаги фуқаролик урушига, етакчи алмашишига, ёки “ўзига керак режим”ни қўллаб-қувватлаш учун аралашса — бу суверенитетга тажовуз ҳисобланади.

4. Суверенитет ва ҳудудий яхлитлик — халқаро тизимнинг асоси

Суверенитет — ҳар бир давлатнинг ташқи ва ички мустақиллиги. Бу ҳуқуқни бузиш:

•    Халқаро низоларга сабаб бўлади,

•    Жавоб санкциялари, иқтисодий ёпиқлик, дипломатик изоляцияга олиб келади,

•    Халқаро трибуналларда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади (масалан, Халқаро Жиноий Суд).

5. Мисоллар орқали таҳлил

Ироқ–Кувейт (1990):

Ироқ Кувейтга босиб кирди — бу БМТ томонидан агрессия деб баҳоланди. АҚШ етакчилигидаги коалиция ҳарбий куч билан жавоб берди.

Россия–Украина (2022):

Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлари БМТда кенг танқидга учради. Ғарб давлатлари буни агрессия деб атади. Россия эса ўзини “ҳимоя” ва “денацификация” билан асослашга, яъни қулоққа лағмон осди.

Халқаро ҳуқуқда бир давлатнинг бошқа давлатга ҳужум қилиши умумий ҳолда қатъиян ман этилган. Фақат ўзини ҳимоя қилиш ёки БМТ Хавфсизлик Кенгаши рухсати билан амалга оширилган ҳаракатлар ҳуқуқий асосга эга бўлади. Акс ҳолда, бу — агрессия деб баҳоланиб, халқаро жавобгарликни юзага келтиради. Суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва тинчликни сақлаш — халқаро ҳуқуқнинг асосий мақсадларидан ҳисобланади.

Исроилнинг босқинчилик урушлари

Сўнгги 50–80 йилда Исроил томонидан амалга оширилган ҳарбий бостиришлар, босиб олишлар ва назорат ҳаракатлари кўпинча Яқин Шарқ минтақасидаги жанжаллар, урушлар ва сиёсий ўзгаришлар билан боғлиқ. Қуйида 1948–2020-йиллар орасида Исроилнинг асосий босиб кириш ва назорат ҳаракатлари тақдим этилади:

 1. 1948 — Араб-Исроил уруши (Исроилнинг ташкил топиши)

•    Исроил мустақиллигини эълон қилганидан сўнг, араб мамлакатлари (Миср, Сурия, Ливан, Иордания, Ироқ) ҳужум қилган.

•    Уруш натижасида Исроил Фаластин миқёсининг 77% ҳудудини эгаллаб олди.

•    Ғарбий Қуддус, Яффа, Ҳайфа, Лидда каби шаҳарлар Исроил назоратига ўтди.

•    700 мингга яқин фаластинлик қочқинга айланди.

2. 1967 — Олти кунлик уруш (Сиёсий нуқтаи назардан энг таъсирли босиб олиш)

Исроил қисқа муддатли урушда учта асосий давлатга ҳужум қилди:

А) Миср:

•    Синай яримороли Исроил томонидан босиб олинди.

Б) Сурия:

•    Голан текислигини эгаллади (1973 йили Сурия қайтаришга ҳаракат қилди, аммо муваффақиятсиз).

В) Иордания:

•    Шарқий Қуддус ва Ғарбий соҳил (West Bank) — Исроил босиб олди.

 БМТ резолюция 242 — Исроилни “1967 йилда босиб олган ҳудудлардан чиқишга” чақирди, лекин ижро қилинмади.

3. 1978 ва 1982 — Ливанга икки марта босиб кириш

1978: "Литани операцияси"

•    Жанубий Ливанга кириб борди, "Фаластинлик террорчиларга қарши" деб баҳоланди.

1982: Исроилнинг Ливан уруши

•    Бейрутгача бостириб борди, ПФТ (Палестина Озодлик Ташкилоти)ни чиқаришга мажбур қилди.

•    Исроил Ливан ҳудудида бир неча йил қолди.

4. 2006 — Ҳизбуллоҳга қарши уруш (қайта Ливанга бостириб кириш)

•    Исроил Ливан жанубига қайта бостирди. Ҳаводан ҳужумлар, чегара узра танк юришлари.

5. Ғазо сектори (2008, 2012, 2014, 2021, 2023)

Исроил Ғазо секторига тўғридан-тўғри ҳарбий юришлар амалга оширган:

•    2008-09: Operation Cast Lead

•    2012: Operation Pillar of Defense

•    2014: Operation Protective Edge

•    2021 ва 2023: ҲАМАС ва Исроил ўртасида йирик тўқнашувлар, ҳаводан зарбалар, чекланган қуруқлик юришлари.

6. Шарқий Қуддус ва Ғарбий соҳилда босқинчи масканлар

•    Исроил 1967 йилда босиб олган Ғарбий соҳилда юзлаб яхудий масканлар (settlements) қурди.

•    Бу ҳудудлар Қуръондаги ва тарихий Фаластин ерлари бўлиб, халқаро ҳуқуқ бўйича “босиб олинган ҳудуд” ҳисобланади.

•    Шарқий Қуддусда ҳам системали равишда араб аҳоли сиқиб чиқарилмоқда.

Халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан:

•    Исроилнинг 1967 йилдан буён эгаллаб турган ҳудудлари (Ғарбий соҳил, Шарқий Қуддус, Голан текислиги)

БМТ резолюцияларига кўра ноқонуний босиб олинган ҳудудлар ҳисобланади.

•    Исроил бу ерларда қурган масканлар ва деворлар — Женева Конвенциясига зид.

Сўнгги 50–80 йил ичида Исроил қуйидаги ҳудудларга бостириб кирган ёки уларни босиб олган:

1.    1948 — тарихий Фаластиннинг асосий қисми (ислоҳ этилган чегарасиз).

2.    1967 — Шарқий Қуддус, Ғарбий соҳил, Голан текислиги, Синай.

3.    1982 ва 2006 — Жанубий Ливан.

4.    2008–2023 — Ғазо секторига бир неча бор ҳарбий юришлар.

5.    Ҳар йили — Ғарбий соҳилда янги босқинчи масканлар қурилиши.

Абу Муслим (профессор)